Украина ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган аскарлар сонини 1 миллионга етказиши лозим. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Алексей Резников маълум қилди.
"Кўрилган чора-тадбирлар ва украин халқининг сафарбарлиги натижасида мудофаа ташкил қилинди. Унинг бошланғич даврида волонтёрлар катта ёрдам берди. Давлат механизмларинг жорий этилиши ҳатто уруш шароитларида ҳам ўта мураккаб жараён. Биз душман билан курашиш учун 1 миллионлик армия ташкил қилишни режалаштиряпмиз", — деган у Facebook саҳифасида.
Резников уруш туфайли Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари кескин ортиб кетгани ва мамлакат бунга тайёр бўлмаганини тан олди.
Аввалроқ Дональд Трамп Европанинг АҚШга нисбатан Украинага камроқ ёрдам жўнатаётганини танқид қилганди.


