АҚШ товушдан беш баробар тез учадиган ракета синовини ўтказди
Синовлар Калифорнияда бўлиб ўтган.

АҚШ гипертовушли қурол синовини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Пентагон маълумот берди.
Унга кўра, Американинг стратегик бомбардимончи B-52 Stratofortress самолётидан 14 май куни Калифорния жанубида гипертовушли ракета учирилган. Ушбу ракета AGM-183A деб номланиб, ARRW дастури доирасида ишлаб чиқилган.
Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига асосан, ракета товуш тезлигидан беш баробар кўп тезликда учган. Синовлар ўта муваффақиятли ўтгани айтилмоқда.
Аввалроқ собиқ президент Дональд Трамп Мексикага ракета зарбалари бериш имкониятини кўриб чиққани тўғрисида хабар берилганди.







