Ўзбекистон

Маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади

Йил якунига қадар экспорт-импорт маҳсулотларининг биржа савдолари ҳажмини 500 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади

    Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

 


“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”,  – деди давлат раҳбари.

 

 

Ислоҳотлар натижасида:

 

  • сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);
  • хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;
  • ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

 

 

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

 

 

Шунингдек, йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

 

  • 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;
  • энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;
  • тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;
  • маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;
  • солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади | Zamon.uz