Хакерлар Малайзия фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни сотувга қўйди
Гап мамлакатнинг 70 фоиз аҳолиси ҳақида кетмоқда.

Малайзия аҳолисининг 70 фоизи тўғрисидаги маълумотлар хакерлар томонидан сотувга қўйилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Унга кўра, кибержиноятчилар 1940-2004 йилда туғилган малайзияликларнинг маълумотларини ўғирлаган. У 10 минг долларга сотувга чиқарилган. Шунингдек, бу янгиланган маълумотлар базаси эканлиги айтилмоқда.
Шу билан бирга Малайзия ички ишлар вазири Хамза Зайниддин буни инкор қилиб, миллий хавфсизлик тизимини мустаҳкам эканини маълум қилган.
Малайзияда 32 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Аввалроқ Хитойда айғоқчилик дастури аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.







