Афғонистонда телебошловчи аёлларга эфирда юзини ёпиш шарти қўйилди
Бу орқали ҳукумат барча афғон аёлларига намуна кўрсатмоқчи.

Афғонистонда маҳаллий телеканалларнинг аёл бошловчиларига юзини ёпган ҳолда эфирга чиқиш талаби қўйилди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” нашри хабар берди.
Қайд эилишича, бу фармойиш Толибон ҳукуматининг яқинда афғон аёллари омма олдида юзларини ёпишлари кераклиги ҳақидаги кўрсатмасидан сўнг чиққан.
Толибоннинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бўйича вазирлиги матбуот котиби Акиф Муҳажирнинг айтишича, телебошловчи аёллар Афғонистондаги барча хотин-қизлар учун яхши намуна бўлиб хизмат қилади.








