Ўзбекистон

Доривор ўсимликларни етиштириш юзасидан Президент қарори қабул қилинди

Унга кўра, ҳар бир давлат тиббиёт муассасаларида доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади.

Доривор ўсимликларни етиштириш юзасидан Президент қарори қабул қилинди

 

Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш мақсадида:

 

1. Қуйидагилар:

2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш учун ер майдонларини ажратишнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларида доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.1-иловага мувофиқ;

2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.2-иловага мувофиқ;

2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар яйлов ер майдонларида каврак маданий плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.3-иловага мувофиқ;

“Бир туман – бир маҳсулот” тамойили асосида доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар рўйхати

2-иловага мувофиқ;

Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлашни кенгайтириш ҳамда аҳоли ўртасида ундан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича “йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов) икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда сертификатланган доривор ўсимликларнинг уруғчилиги ва кўчатчилигини йўлга қўйиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳалар бўйича грант танловларини эълон қилишни таъминласин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан, ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади;

Тошкент тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари фаолияти йўлга қўйилади;

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ибн Сино илмининг билимдонлари” танлови ўтказилади.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А.Мусаев):

2022 йил 1 июндан бошлаб самараси исботланган доривор ўсимликларни босқичма-босқич тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига киритиш. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги яратилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган дори воситаларининг тиббиёт амалиётида кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида клиник протоколлар, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартлари ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади;

5. Савдо-саноат палатаси (Д.А.Вахабов) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Х.Кариев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж.Бакиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш.Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, доривор ўсимликларнинг афзалликларини аҳоли ва шифокорлар орасида кенг тарғиб қилиш, доривор ўсимликларни етиштириш ва чуқур қайта ишлашда илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар йили “Ибн Сино мероси” халқаро кўргазмасини ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилсин.

 

Бунда мазкур котибиятга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги 1 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобидан 1 та штат бирлиги ажратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Доривор ўсимликларни етиштириш юзасидан Президент қарори қабул қилинди | Zamon.uz