Тошкентда «Tracker» автоҳалокатга учради
ЙҲХХ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида 2 та автомобиь иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 17 май куни соат 18.00 атрофида туманнинг Қумариқ кўчасида юз берган. 1993 йилда туғилган И.А. «Tracker» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда олдинда кетаётган «Cobalt» русумли автомобилга тўқнашган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида «Spark» ҳайдовчиси автомашинасини дарахтга уриб олганди. Оқибатда транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин келиб чиққан.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








