Лондон Украинага дон экспорт қилишда ёрдам беради — Жонсон
Аввалроқ АҚШ Украина ғалласини олиб чиқиш йўлларини қидираётгани маълум бўлганди.

Буюк Британия Украина ғалласи экспорти учун имкониятлар қидиради. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
У бу ҳақда Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтган.
"Бош вазир Украинанинг озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиши, шунингдек, аҳолининг гуманитар ёрдам олишини кўпайтириш учун ҳаракатларини кучайтиришга ваъда берди", — дейилади Жонсон канцелярияси тарқатган баёнотда.
Шунингдек, Британия бош вазири бутун дунё давлатлари "Украинага ҳозир ҳамда узоқ истиқболда" ёрдам кўрсатишда давом этиши зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ АҚШ Украинадан дон олиб чиқиш йўлларини қидираётгани тўғрисида хабар берилганди.







