Қашқадарёда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчини калтаклади
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туман ХТБга қарашли 2-мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 4-синф ўқувчисини урди.
Боланинг онаси бу бўйича шикоят билан чиқиб, ёлғиз ўғлининг бу даражада калтаклангани уларга қаттиқ руҳий зарба бўлганини маълум қилган.
Вилоят ИИБ ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.
“Текширув якуни билан қўшимча ахборот берилади”, — дейилади ИИБ расмий хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 26-мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактаб директори томонидан аёвсиз калтаклангани хабар қилинганди.








