Европа ҳарбий инновациялар марказига айланмоқчи
Шу мақсадда мудофаа соҳасига қўшимча маблағ ажратилган.

Евроиттифоқ ҳарбий харажатлари ва мудофаа инвестицияларига қўшимча 3 миллиард евро ажратилди. Бу ҳақда Европа Комиссияси маълум қилди.
Унга кўра, 1 миллиард евро маблағ қўшма мудофаа лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун сарфланади. Бунда биринчи навбатда космосдаги тадқиқотлар кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 2 миллиард евролик мудофаа инновациялари дастури ҳам ишга туширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад Европани мудофаа инновациялари марказига айлантириш эканлиги маълум қилинган.
Аввалроқ Хитой ЕИ стратегик мустақиллигини қўллаб-қувватлашини айтганди.







