Жаҳон

Буюк Британия ЕИ ўрнига янги иттифоқ тузмоқчи

У асосан Шарқий Европа давлатларини ўзида бирлаштириши мумкин.

Буюк Британия ЕИ ўрнига янги иттифоқ тузмоқчи

 

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Евроиттифоққа муқобил янги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий альянс тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси хабар берди.

 

Унинг маълумотларига кўра, Жонсон таклиф қилаётган иттифоқ Украина, Польша, Эстония, Латвия ва Литвани ҳам ўз ичига олади. Унга кейинроқ Туркияни ҳам қўшиш режалаштирилган. Ушбу альянс Европа Ҳамдўстлиги деб аталади. Жонсон ўз суверенитетига ўта қатъий эътибор берадиган ва либерал иқтисодиёт моделига эга давлатларни Ҳамжамият аъзоси бўлишини илгари сурган.

 

Буюк Британия бош вазири ушбу ташаббусни илк бор 9 апрелда Киевда Владимир Зеленский билан учрашув пайтида айтган. Украина томони бу таклифга аниқ жавоб бермаган.

 

Аввалроқ Лондон НАТОни глобал даражага кўтаришни таклиф қилганди.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"