Жаҳон

Россия нефть ва газдан рекорд миқдорда даромад олмоқда

Нефть нархининг кўтарилиши рус нефтининг жозибадорлигининг ошишига олиб келяпти

Россия нефть ва газдан рекорд миқдорда даромад олмоқда

 

Ғарб санкцияларига қарамай, Россиянинг нефть ва газдан олган даромади рекорд даражада ошди. Бу ҳақда таҳлилчи Роберт Рапир маълум қилди.

 

Рапир Немис халқаро муносабатлар ва хавфсизлик институти эксперти Янис Клюгернинг маълумотларига асосланиб қайд этишича, апрель ойида Москва углеводородлардан 1.8 триллион рубль даромад олган. Сартда бу кўрсаткич 1.2 триллионни ташкил этган. Сўнгги тўрт ойда эса 2022 йилда белгиланган сумманинг ярмига тенг миқдорда нефть ва газ экспорт қилинган.

 

Рапирнинг қўшимча қилишича, Ғарбнинг кейинги санкциялари Россияга фойда келтириши мумкин.

 

“Нефтнинг бир баррели учун 200 долларгача нарх белгиланишига йўл қўймай туриб, рус нефтини бозордан олиб ташлаш қийин. Шу билан бирга нарх ошиб борган сари Россия “қора олтин”и жозибадорлиги ҳам ошиб боради.  Масалан, ҳозирда Хитой ва Ҳиндистонда уни катта чегирма билан сотиб олишга иштиёқ кучли”, – деган таҳлилчи.

 

Аввалроқ АҚШ Саудия Арабистони билан нефть масаласида махфий музокара ўтказаётгани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Германия ҳукумати Россияни ўз ҳудудидаги объектларга "тўғридан-тўғри таҳдид" қилишда айбламоқда

Россия Украинага дрон етказиб берадиган Германиядаги корхоналарнинг жойлашуви ва фаолияти ҳақида очиқ маълумот берган.

custom img

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

custom img

Арманистонда Nestle болалар озуқасида хавфли токсин аниқланди

Маҳсулот Россиядан олинган лаборатория таҳлиллари натижаларига асосан хавфли деб баҳоланган.

custom img

Эронда интернет узилиши 52 кундан ошди — NetBlocks

Бу ҳолат глобал миқёсда энг узоқ давом этган миллий интернет чеклови сифатида қайд этилган.

custom img

Исроил ўз мақсадларига эришмагунча тўхтамайди — Нетаньяху

Исроил Бош вазири минтақада исталган вақтда янги воқеалар юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ҳиндистондаги пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"