Жаҳон

АҚШ Саудия Арабистони билан махфий музокара олиб бораётгани маълум бўлди

Бундан кўзланган мақсад очиқланди.

АҚШ Саудия Арабистони билан махфий музокара олиб бораётгани маълум бўлди

 

АҚШ вакиллари Саудия Арабистони билан махфий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Axios ахборот портали хабар берди.

 

Унга кўра, Оқ уйнинг Яқин Шарқ бўйича координатори Бретт МакГурк ва Давлат департаментининг глобал энергетик хавфсизлик бўйича катта маслаҳатчиси Амон Хохштейн Саудияда бўлиб турибди.

 

Вашингтон ушбу мулоқот орқали нефть қазиб олишни кўпайтиришга эришишни кўзламоқда. Шундан кейин Россияга қарши янада кенг қамровли санкциялар жорий этиш имкони туғилади.

 

Бундан ташқари, Қўшма штатлар 2022 йил кузидаги оралиқ сайловлар арафасида мамлакатда ёқилғи нархини туширишни мўлжаллаган.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони янги OPEC+ келишувини ишлаб чиқаётгани тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Венгрия собиқ Бош вазири Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатда ўзини ислоҳ қила олмаётганини айтиб, унинг келажагига шубҳа билдирди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"