Афғонистонда маймунчечак аниқланди
Касаллик Эрондан қайтган муҳожирларда қайд этилган.

Кеча, 28 май куни Афғонистоннинг Нимроз вилоятидаги COVID-19 касалхонасида маймунчечак касаллигига шубҳа қилинган иккита ҳолат аниқланган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш манбаларига таяниб, “Ariana news” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, касаллик Эрондан депортация қилинган муҳожирлар орасида қайд этилган. Уларда иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, шиш, бел оғриғи ва теридаги чечак каби касалликнинг илк аломатлари кузатилган.
Маймунчечак Африка ва Европа мамлакатларида қайд этилган янги касаллик бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалланиш сони ортишидан огоҳлантирган. Ҳозиргача 20 дан ортиқ мамлакатда маймунчечак билан касалланиш ҳолати аниқланган.








