Италия бош вазири: Путин билан гаплашиш керак
У бунинг сабабини очиқлади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида Путин билан гаплашиш керак. Бу ҳақда Италия бош вазири Марио Драги маълум қилди.
Драги бу ҳақда Евроиттифоқнинг саммитида гапирган.
"Ғалла билан боғлиқ муаммо ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ечиш учун Путин билан мулоқот қилиш зарур", — деган сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, озиқ-овқат етишмовчилиги ҳалокати реал. Шу билан бирга агар унга ечим топилмаса, айб Россия президенти зиммасига тушиши таъкидланган.
Украинадаги низо ортидан дунёда ғалла танқислиги юзага келди. Сабаби Россия Қора денгиздаги портларни блоклаб қўйган. Ўз навбатида Москва дон экспортини тақиқлади. Бунинг ортидан бошқа давлатлар ҳам шундай йўл тутган.
Аввалроқ дунёда гуруч танқислиги кузатилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







