Қашқадарёда Ласетти ҳайдовчиси фуқарони уриб юборди
Оқибатда фуқаро шифохонага ётқизилган.

Бугун, 31 май куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Ласетти ҳайдовчиси фуқарони уриб юбориб, йўл-танспорт ходисаси содир этди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, фуқаро Э.Ш Ласетти русумли автомашинасида “Қушчинор” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент—Термиз” автомобиль йўлининг 1179-километрида йўлнинг ўнг томонидан чап томонга велосипедда кесиб ўтаётган Б.О. ни уриб юборган. Оқибатда Б.О. тан жароҳати олиб, Яккабоғ туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








