Яна бир давлат Россия-Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини билдирди
Аввалроқ Венгрия шундай ташаббус билан чиққанди.

Саудия Арабистони Россия ва Украина ўртасидаги можарони тўхтатишга кўмак беришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ас-Сауд маълум қилган.
Дипломат бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув вақтида айтган. У Саудиянинг ушбу масаладаги позицияси халқаро ҳуқуққа асосланганини таъкидлаган. Файсал бин Фархон Ас-Сауд инқирозни бартараф этиш, хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни қарор топтиришда сиёсий қарорлар муҳимлигини қайд этган.
Шунингдек, томонлар Саудия Арабистони ва Россия муносабатлари ҳамда минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Аввалроқ Венгрия ҳам Россия-Украина музокараларида воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилганди.







