Сардор Бердимуҳаммедов илк хорижий ташрифини амалга оширди
У икки кунга мўлжалланган.

Сардор Бердимуҳаммедов илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонидан бошлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
“Дунё”нинг “Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлигига таяниб маълум қилишича, 1 июнь куни Бердимуҳаммедов Саудияга икки кунлик ташриф билан учиб кетган.

Туркманистон президентини Жидда аэропортида Макка провинцияси губернатори Холид бин Фейсал ал-Сауд кутиб олган. Ташриф давомида Умра сафарини амалга оширилган.
Аввалроқ Туркманистон ҳукумати истеъфога чиққани тўғрисида хабар берилганди.







