Жаҳон

Туркманистон ҳукумати истеъфога чиқди

Сардор Бердимуҳаммедов инаугурациясида яна қандай масалалар кўтарилди?

Туркманистон ҳукумати истеъфога чиқди

 


Сардор Бердимуҳаммедов Тукманистоннинг нейтрал ташқи сиёсий курсини сақлаб қолишини маълум қилди. Бу ҳақда у инаугурация маросимида айтган. 

 

“Биз дунёдаги барча давлат ва халқларга очиқмиз ҳамда улар билан савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз”, деган у. 

 

Шунингдек, Туркманистон президенти ўз фаолиятидаги энг муҳим йўналишлардан бирини маълум қилган. Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг нефть-газ секторини ривожлантирмоқчи ва унинг халқаро энергетика тизимига интеграция қилмоқчи. Бундан ташқари, логистика салоҳиятини юксалтириш зарурлиги таъкидланди. Бердимуҳаммедовнинг фикрича, Туркманистон “Буюк ипак йўлинининг юраги сифатида географик ва бошқа устунликлар эвазига” минтақавий ва қитъанинг йирик савдо маршрутлари бирлашган нуқтага айланиши мумкин. 


Бундан ташқари, Бердимуҳаммедов ҳукуматни истеъфога чиқарди. Шу билан бирга, вазирлар янги ҳукумат шакллангунга қадар ўз вазифасини бажаришда давом этади. 


Аввалроқ Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти лавозимига киришгани тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"