Байден Саудия Арабистонига боради
Бундан кўзланган мақсад очиқланди.

Жозеф Байден июнь ойида Саудия Арабистонига расмий ташриф билан боради ва валиахд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, АҚШ етакчиси 2018 йил журналист Жамол Қошиқчи ўлимидан кейин совуқлашган муносабатларни қайта тикламоқчи. Ар-Риёдга ташриф Европа ва Исроил турнеси доирасида амалга оширилади.
Байден сайловолди кампаниясида Саудияни бир неча бор қаттиқ танқид қилиб чиққан. Аммо экспертлар эндиликда АҚШ реал сиёсатга қайтаётганини қайд этган.
Вашингтон Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни кўпайтиришини ва шу орқали дунё энергетика бозорида барқарорлик ўрнатилишини истамоқда.
Аввалроқ АҚШ вакиллари Саудия Арабистони билан махфий музокара ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.







