Лондон Киевга қанча ракета етказиб берган?
Буюк Британия ТИВ бу тўғрисида маълумот берди.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари бутун дунёдаги озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказади. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс маълум қилди.
Унинг фикрича, Москванинг Украинадаги ҳарбий операцияси глобал дунё ҳамда умумий барқарорлик учун бир қатор оқибатларни келтириб чиқаради. Ўз баёнотида дипломат, шунингдек, можаро натижасида 6.6 миллион украиналик қочқинга айланганини эслатган. Бундан ташқари, вазир Лондоннинг Украинага 10 минг ракета юборганини қайд этган.
Аввалроқ АҚШ Киевга дон сақлаш учун махсус контейнер юбориши маълум бўлганди.







