Самарқанд шаҳрида серқатнов кўча ёпилди
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой кўчасида асфальт қопламасини ётқизиш ишлари олиб бориши муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Бўстонсарой кўчасининг “Университет” хиёбонидан Рудакий кўчаси кесишмасигача иш олиб бориладиган қисми вақти-вақти билан ёпилади.
Ушбу кўчада транспорт воситаларининг ҳаракати серқатнов бўлгани боис асфальт ётқизиш ишлари дам олиш кунида олиб борилади ва автомобиллар ҳаракати тез орада тўлиқ тикланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент шаҳрининг Миробод туманида спорт марафони ўтказилиши муносабати билан 6 та чорраҳада автомобиллар ҳаракати 2 соатга чекланиши хабар қилинганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








