Самарқандда 2 та МЧЖ биноси ёниб кетди
Ёнғинни ўчиришга ободонлаштириш бўлими техникалари ҳам жалб қилинган.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида иккита МЧЖ биноларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 7-июн куни “Фаровонлик” МФЙ ҳудудидаги “ВЕРБАТИМ” ва “БАХТ” МЧЖ биносида юз берган.
8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган ва соат 16:20 да бартараф этилган. Шунингдек, ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб қилинган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Тахминан 200 квадрат метр майдонда бинонинг томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги бозорда йирик ёнғин содир бўлиб, оқибатда 3 та дўконга зарар етганди.







