Жаҳон

Ямандаги ярашув катта умид бермоқда — АҚШ вакили

2 июнь куни яманликлар ўт очишни тўхтатишни икки ойга узайтирганди.

Ямандаги ярашув катта умид бермоқда — АҚШ вакили

 

Яманда давом этаётган ярашув низонинг тугашига умид беради. Бу ҳақда АҚШнинг Яман бўйича махсус вакили Тим Линдеркин маълум қилди.

 

"Ярашув чўзилиб кетган урушнинг тугашига умид беради. жанговар ҳаракатларнинг интенсивлиги сезиларли даражада камайди. Энг муҳими — яманликлар ярашув натижаларини кўра олишлари керак", — деган дипломат.

 

Унинг қўшимча қилишича, низолашаётган томонлар ўзаро ён беришларга борди. Шунингдек, Линдеркин ўзаро музокаралар ўтказилишига умид билдирган.

 

Маълумот ўрнида: 30 мартдан 7 апрелгача Ар-Риёдда яманликлараро музокаралар бўлиб ўтди. Натижада низолашаётган томонлар 2 ойга ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. 2 июнь куни бу жараён яна икки ойга узайтирилди.

 

Яманда фуқаролар уруши 2014 йилда авж олиб кетди. Ўшанда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусийлар Санани эгаллаб олади ва расмий ҳукуматни мамлакатдан тарк этишга мажбур қилади. 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси можарога аралашади.

 

Таҳлилчилар уруш давомида 14.5 минг тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини маълум қилган. Шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз пайдо бўлишига сабаб бўлади.

 

Аввалроқ Яман хусийлари болаларни урушга жалб қилмасликка рози бўлганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ямандаги ярашув катта умид бермоқда — АҚШ вакили | Zamon.uz