Жаҳон

Яман хусийлари болаларни урушга жалб қилмасликка рози бўлди

Бу борада БМТ билан махсус келишув имзоланган.

Яман хусийлари болаларни урушга жалб қилмасликка рози бўлди

 

Яман хусийлари ҳарбий ҳаракатларда болалардан фойдаланишни тўхтатишга рози бўлди. Бу ҳақда БМТ маълум қилди.

 

Ташкилотнинг таъкидлашича, хусийлар “ҳаракатлар дастури”ни қабул қилган ва имзолаган. Унга кўра, эндиликда болалар қуролли низога жалб этилмайди, шунингдек, касалхона ва мактабларга ҳужумлар уюштириш тўхтатилади. БМТ вакили Стефан Дюжаррик исёнчилар ўз сафидан болаларни олти ой давомида чиқаришини айтган.

 

Келишувни хусийларнинг дипломатларидан бири Абдул Элух Хаджар имзолаган.  Уни имзолаш жараёнида БМТ расмийлари иштирок этган ва у мамлакат пойтахти Санада бўлиб ўтган. хусийлар бу тадбирни болаларни ҳимоя қилиш учун амалга оширилганини айтмоқда.

 

БМТнинг олий мартабали амалдори Виржиния Гамба бу қадамни “позитив ва умид берувчи” деб баҳолаган.

 

“Ҳаракатлар режаси тўлиқ амалга оширилиши ва Ямандаги болаларнинг ҳимояси учун сезиларли натижаларга олиб келиши керак”, – деган Гамба.

 

БМТ маълумотларига кўра, Ямандаги фуқаролар уруши давомида 3500 нафар бола ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. Аммо бу рақам анча кўп бўлиши мумкин. масалан, хусийлар вакилининг Associated Press’га берган интервьюсида урушга жалб қилинган болалар сони 18 мингдан ортиқ эканини  тан олган. Ўшанда айрим болалар 10 ёшидан бошлаб қўлига қурол ушлаганини айтган.

 

Халқаро ташкилотлар фуқаролар уруши давомида 10200 нафар болалар ҳалок бўлганини очиқлаган.

 

Яманда фуқаролар уруши 2014 йилда авж олиб кетди. Ўшанда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусийлар Санани эгаллаб олади ва расмий ҳукуматни мамлакатдан тарк этишга мажбур қилади. 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси можарога аралашади.

 

Таҳлилчилар уруш давомида 14.5 минг тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини маълум қилган. Шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз пайдо бўлишига сабаб бўлади.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони Яман президентини истеъфога чиқишга мажбур қилгани тўғрисида хабар берилганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.