Жаҳон

Украина ва Европада айрим турдаги ўқ-дорилар захираси камайган

Бу ҳақда The Economist маълум қилди.

Украина ва Европада айрим турдаги ўқ-дорилар захираси камайган

 

Украина ва Европа Иттифоқи давлатларида Собиқ Иттифоқ ва Россия томонидан ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар тугаб бормоқда. Бу ҳақда The Economist хабар берди.

 

Нашр Америка ҳарбий-денгиз таҳлили марказининг РФ қуролли кучларини ўрганиш дастури раҳбари Майкл Кофман маълумотларига асосланган. Унга кўра, Украинада айрим турдаги Совет даврида ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар бутунлай тугаган ёки тугаш арафасида. Бу вақт ўтиши билан Шарқий Европа давлатларида ҳам юз беради. Украинада низо чўзилиб борар экан, НАТО стандартидаги қуролларга талаб ошиб боради.

 

The Economist 'нинг ҳарбий кузатувчиси Шашанк Джошининг маълумотларига кўра, Европада Собиқ СССР давридан қолган ўқ-дори захиралари жиддий камайган. У билан суҳбатлашган ҳарбий амалдорлардан бири уч ойда улар деярли тугаб бўлганини қайд этган. Унинг қўшимча қилишича, инфляциянинг ошиб бориши барча турдаги қурол-аслаҳаларнинг қимматлашишига олиб келади.

 

Бундан ташқари, Евроиттифоқда танкка қарши ракеталар ва кўчма зенит тизимлари ҳам охирлаб қолган. Яқин келажакда уларнинг тезкор равишда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш эса қийин масала бўлиб қолмоқда. Бу эса Украинани Европа қуроллари билан барқарор таъминланишига таъсир ўтказади.

 

Аввалроқ Киев Польша билан қурол сотиб олиш бўйича битим имзолаганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина ва Европада айрим турдаги ўқ-дорилар захираси камайган | Zamon.uz