Юн Сок Ёль НАТОнинг Мадриддаги саммитида қатнашади
Аввалроқ Япония бош вазири ҳам альянс йиғилишига бориши маълум бўлганди.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль НАТОнинг Мадриддаги саммитида иштирок этади. Бу ҳақда президент офисига асосланиб Yonhap агентлиги хабар берди.
"НАТОнинг расмий таклифига асосан президент Юн Сок Ёль альянснинг 29-30 июнь кунлари Мадриддаги саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда", — деган президент офиси вакили.
Бу Жанубий Корея етакчисининг илк хорижий ташрифи бўлади.
Агентлик хабарига кўра, Юн Сок Ёль қатор икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
НАТО Мадриддаги саммитига Осиё - Тинч океани минтақасидан 4 давлатни таклиф қилган: Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия.
Аввалроқ Япония бош вазири ҳам Мадриддаги саммитга бориши хабар қилинганди.







