Жаҳон

АҚШ Тайванда статус-квони сақлаб қолишни таклиф қилди

Пентагон раҳбари орол масаласида Вашингтон позициясини очиқлаган.

АҚШ Тайванда статус-квони сақлаб қолишни таклиф қилди

 

АҚШ Тайвань бўғозидаги ҳозирги ҳолатни сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди.

 

"Биз шу кунга қадар минтақага катта фойда келтирган статус-квони сақлаб қолиш ниятидамиз. Биз ягона Хитой тамойилига содиқмиз, аммо мавжуд ҳолатнинг бир томонлама ўзгартирилишига қаршимиз. Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватламаймиз. Бизнинг сиёсатимиз ўзгармади. Аммо, афсуски, Хитой ҳақида бундай деб бўлмайди", — деган у.

 

Мудофаа вазирининг қўшимча қилишича, Тайвань яқинида провокацион ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлар кўпайиб бормоқда. У ХХРнинг сиёсати Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизликка барҳам бериши мумкинлигидан хавотир билдирган.

 

"Мен шуни алоҳида таъкидлашни истайман: биз низога интилмаяпмиз. Шунингдек, янги "совуқ уруш", Осиё НАТОси ёки минтақанинг душман блокларга бўлиниб кетишини истамаймиз", — деб қайд этган Остин.

 

Маълумот ўрнида: Тайвань 1949 йилдан буён амалда ХХРдан мустақил сиёсат олиб боради. У Хитойнинг ажралмас қисми эканини бутун дунё, жумладан, АҚШ ҳам тан олади. Шу билан бирга аксарият давлатлар Тайваннинг Хитой таркибига зўравонликсиз ва куч ишлатишсиз қайтиши зарурлигини таъкидлаб келади.

 

Аввалроқ АҚШ Тайвань билан савдо жараёнини соддалаштириши тўғрисида хабар берилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.