Жаҳон

Марокашда “Цивилизациялар альянси” ўтказилади

Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилди.

Марокашда “Цивилизациялар альянси” ўтказилади

 

Марокаш БМТнинг “Цивилизациялар альянси” тўққизинчи форумини ўтказмоқчи. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Носир Бурита маълум қилди.

 

Дипломат бу ҳақда “Танжер мулоқоти” халқаро конференциясида айтиб ўтган.

 

“Бугун “Альянс” ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Шу сабабли Марокаш шу йил Африкада илк бор “Цивилизациялар альянси”нинг тўққизинчи глобал форумини ўтказиш ниятида”, – деган Бурита.

 

“Цивилизациялар альянси”ни тузиш ғояси Испаниянинг собиқ бош вазири Хосе Луис Родригес Сапатерога тегишли. Унинг тузишдан мақсад Шарқ ва Ғарб ўртасидаги эҳтимолий низоларнинг олдини олиш бўлган.

 

Ташкилот кўнгилли равишда мақсадли фонд орқали молиялаштирилади. Унга ҳукуматлар, халқаро тузилмалар ва хусусий шахслар ихтиёрий равишда пул ажратади. Альянс штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган.

 

Аввалроқ БМТ озиқ-овқат етишмовчилигининг асосий сабабини маълум қилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.