энг долзарб

БМТ озиқ-овқат етишмовчилигининг асосий сабабини маълум қилди

Шунингдек, ушбу инқирозга Украинадаги вазиятнинг таъсири ҳақида маълумот берилган.

БМТ озиқ-овқат етишмовчилигининг асосий сабабини маълум қилди

 

Низолар дунёдаги очликнинг энг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй маълум қилди.

 

"2018-2021 йиллар оралиғида дунёдаги инқирозли давлатлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигида асосий сабаб қуролли тўқнашувлар бўлган. Ушбу давлатларда очликдан азият чекаётганлар 88 фоизга кўпайди ҳамда уларнинг сони 139 миллион кишини ташкил этмоқда", — деган у.

 

Дунъюйнинг қўшимча қилишича, қишлоқ хўжалиги тинчлик ва хавфсизликнинг асосий калитларидан бири ҳисобланади. у дунё ҳамжамиятини агросаноат тизимини қайта ташкил этишга чақирган.

 

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти маълумотларига кўра, Украинадаги ҳарбий можаро озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти, логистикаси ва оммабоплигига таъсир кўрсатди. Шу билан бирга энергетика ресурслари ва минерал ўғитларнинг нархи кўтарилиши қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг пасайишига сабаб бўлади.

 

Аввалроқ глобал миқёсда озиқ-овқат товарлари нархи кўтарилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.