Япония ва Сингапур мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Икки давлат бош вазирлари бу масалада келишиб олган.

Япония Сингапурга мудофаа қурилмалари ва технологияларини етказиб бериши мумкин. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида сингапурлик ҳамкасби Ли Сянь Лун билан музокаралар якунида айтиб ўтди.
“Минтақада хавфсизлик билан боғлиқ мураккаб вазиятда биз Сингапурга мудофаа қурилмалари ва технологияларни етказиб бериш бўйича музокара бошладик”, – деган у.
Унинг қўшимча қилишича, Токио Сингапур билан кўп тармоқларда икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.
Аввалроқ Япония бош вазири дунё тартиботини ўзгартирилишига қарши эканини айтганди.







