Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев экспортни кўпайтириш бўйича ўзгариш сезилмаётганини танқид қилди

Президент стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида самарадоликни ошириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Шавкат Мирзиёев экспортни кўпайтириш бўйича ўзгариш сезилмаётганини танқид қилди

 

Бугун, 13 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.


Маълумки, истеъмол маданияти ривожланган бугунги кунда сифат биринчи ўринга чиқмоқда. Бу борада бутун дунёга тушунарли “тил” бу – стандарт.


Ўзбекистонда ҳам барча соҳаларда халқаро андозалар жорий этилмоқда. Масалан, қишлоқ хўжалиги корхоналарида “Global G.A.P.” ва “Organic”, тўқимачиликда “Oeko-Tex” стандарти асосида маҳсулотлар тайёрланмоқда. “GSP+” тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европа Иттифоқига божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.


Бу соҳада жаҳон бозорига мувофиқликни таъминлаш мақсадида, давлат раҳбарининг 2021 йил 2 июндаги фармонига асосан, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимига ўтказилиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги сифатида қайта ташкил этилган эди.


Лекин бу соҳанинг ўзида сифатни ошириш, замонавий лабораториялар ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларга йўл кўрсатиб, экспортни кўпайтириш бўйича ҳали ўзгариш сезилмаяпти. Стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти. Ҳудудларда 150 та лабораторияга эҳтиёж мавжуд. Мисол учун, қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил таҳлил қиладиган лаборатория керак. Лекин, биронтаям бундай муассаса йўқ. Кўп тадбиркорлар бу муаммоларни маҳсулотини Европага олиб борганидан кейин биляпти.


Шу боис йиғилишда стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида самарадорликни ошириш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир маҳсулот бўйича масалани чуқур ўрганиб, керакли стандартларни жорий қилиш ва лабораторияларни янгилаш вазифаси қўйилди. Бу орқали халқаро стандартларга мос корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиш мумкин.


Хусусан, Чирчиқдаги “Ўзтекс” корхонасида маҳсулотларни Европа талаблари асосида синовдан ўтказиш йўлга қўйилгач, экспорти ошган. Президент бундай лабораторияларни тўқимачилик, чарм-пойабзал, электр техникаси, машинасозлик ва кимё саноати корхоналарида ҳам ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.


Йил якунигача саноат соҳалари бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, тадбиркорларни Европа бозорига олиб чиқиш юзасидан кўрсатма берилди.  


Аграр тармоқда ҳам ижобий тажрибалар бор. Масалан, Самарқанд туманидаги “Сам фрут” корхонасида мева-сабзавот ва кўкатларни даладан экспортга тайёрлашгача бўлган жараён халқаро талаблар асосида ташкил этилган. Бу йил корхона Европага 10 миллион доллар экспорт қилишни режалаган.


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш вазифаси қўйилди.


Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон ва вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш, 13 та ҳудудий агрокимё лабораториясини замонавий жиҳозлаш бўйича кўрсатмалар берилди.


Давлат божхона қўмитасига экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” ахборот тизими орқали йўлга қўйиш топширилди.


Корхона ва ташкилотларнинг 3 минг нафар мутахассисларини стандартлаштириш соҳаси бўйича қўшимча ўқитиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев экспортни кўпайтириш бўйича ўзгариш сезилмаётганини танқид қилди | Zamon.uz