Жаҳон

Афғонистон халқи ўз тарихидаги энг фожиали даврни бошдан кечирмоқда —БМТ

Неча фоиз афғон оилалари очлик ёқасида эканлиги маълум қилинди.

Афғонистон халқи ўз тарихидаги энг фожиали даврни бошдан кечирмоқда —БМТ

 

БМТ яна бир бор Афғонистондаги оғир гуманитар ва иқтисодий инқироздан огоҳлантирди.

 

“Гуманитар ва иқтисодий инқироз ҳамон афғонлар ҳаётига ҳалокатли таъсир ўтказмоқда. Бугун, ўсиб бораётган ишсизлик шароитида, 93 фоиз оилалар озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келмоқда. Бу айниқса, аҳолининг энг қашшоқ ва нозик қатламлари — аёллар бошчилик қиладиган оилалар, қари инсонлар, ногиронлар ва болаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Афғонистон аҳолисининг қарийб ярми — 19.7 миллион киши очлик ёқасида”, – деган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет.

 

Шунингдек, у кплаб афғонистонликлар малакали тиббий хизматдан узилиб қолганини таъкидлаган. ЖССТ маълумотларига кўра, уларнинг сони 18.1 миллиондан ортади.

 

Бундан ташқари, Бачелет “Толибон”ни аёллар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари таъқиб қилиш ҳамда ҳуқуқини камситиш сиёсатидан воз кечишга чақирган.

 

“Афғонистон халқи ушбу авлод ҳаётидаги энг фожиали даврни бошдан кечирмоқда”, – деб қайд этган олий комиссар.

 

Аввалроқ Собиқ афғон амалдорларининг дабдабали ҳаёт кечираётгани тўғрисида хабар берилганди.

 

 

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"