АҚШ Россиянинг йирик хакерлик гуруҳи фаолиятига барҳам берди
Ушбу амалиётда тўртта давлат ташкилотлари иштирок этган.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Россияда жойлашган йирик хакерлик гуруҳи фаолиятига барҳам берди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги маълумот берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу операцияда Буюк Британия, Германия ва Нидерландия ташкилотлари ҳам иштирок этган. хакерлик гуруҳи RSOCKS деб аталган. У АҚШ ва бошқа давлатлардаги миллионлаб компьютерларни бузиб кирган.
Ушбу амалиёт 2017 йилдаёқ бошлангани айтилмоқда. Ўшанда Америка расмийлари 325 минг электрон қурилмаларга киберҳужумни қайд этган.
Аввалроқ АҚШ Шимолий Корея хакерларига нисбатан санкция жорий этганди.







