Ўзбекистон

Самарқандлик фуқаро давлатга 3,5 млрд сўмлик зарар етказди

У оҳак пишириш печларида табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Самарқандлик фуқаро давлатга 3,5 млрд сўмлик зарар етказди

 

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.


Қайд этилишича, Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали мутахассислари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро С. Х. газлаштириш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 4 дона оҳак пиширишга мўлжалланган қўлбола ясалган печларга 10 дона ностандарт газ ёндиргичларини ўзбошимчалик билан ўрнатиб ишлатганлиги аниқланган. Бунинг натижасида давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Навоий вилоятидаги оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганди. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 295 млн сўмлик зарар етказилган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандлик фуқаро давлатга 3,5 млрд сўмлик зарар етказди | Zamon.uz