Ўзбекистон

Миллий гвардия футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди

Бугун “Бунёдкор” стадионида 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади.

Миллий гвардия футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди

 

Миллий гвардия 19 июнь куни “Бунёдкор” стадионида 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтиши муносабати билан футбол мухлисларига мурожаат қилди.

 

 Миллий гвардия стадионга келадиган мухлисларга ўзини тутиш маданиятини ёдда тутишни, ҳакамларга, футболчиларга, жумладан, рақиб жамоага, стадион техник ходимларига ҳурмат кўрсатиш зарурлигини, тозалик ва жамоат тартибини сақлашни эслатиб ўтган.

 

«Стадионга тақиқланган нарсаларни: қурол-яроғ, тез ёнувчи моддалар ва буюмлар, дори воситалари (рецепт ёки унинг нусхаси кўрсатилганда шифокор кўрсатмаси бўйича белгиланган миқдорда дори воситаларидан ташқари), озиқ-овқат ва идишларни; техник жиҳозлар (мобил телефонлардан ташқари), ҳимоя воситалари, хизмат асбоблари ва спорт анжомларини олиб келманг», — келтирилади хабарда.

 

Бундан ташқари, ишқибозлардан шубҳали нарсалар, шунингдек, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ходимларига ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига хабар бериш сўралган.

 

«Ҳурматли мухлислар! Сизларни маданиятга чақирамиз: ўйиннинг боришидан, урилган голлар ёки ўтказиб юборилган голлар сонидан қатъи назар, одобсиз сўзларни ишлатманг ва бундан ташқари тартибсизликларга олиб келадиган чақириқлар, ўйиннинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилманг.

Жамоат тартибини бузиш, тош ва бошқа нарсаларни отиш, ҳаддан ташқари ҳис-туйғуларни ушлаб туролмаслик ва бундан ташқари, ҳужум билан низо қўзғатиш спортчилар учун ёрдам эмаслигини ёдда тутинг. Қолаверса, мухлисларнинг хулқ-атвори спортчиларимизга ва умуман давлатга бўлган муносабатга бевосита таъсир қилади», — дейилган хабарда.

 

Миллий гвардия ахборот хизмати, хусусан, безорилик, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик тегишли тартибда жавобгарликка тортилишини қайд этган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Миллий гвардия футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди | Zamon.uz