Украинадаги барча ғаллани олиб кетишнинг имкони йўқ — Германия ТИВ
Аввалроқ Руминия орқали Украина дони экспорт қилиниши тўғрисида хабар берилганди.

Украина портларида блоклаб қўйилган барча донни олиб чиқишнинг имкони йўқ. Бу ҳақда Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок маълум қилди.
“Биз барча донни олиб чиқа олмаслигимиз аниқ. Аммо агарда уни турли маршрутлар билан олиб чиқа олсак, бу глобал чақириқларга таъсир кўрсатишимиз учун етарли бўларди”, – деган Бербок Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги учрашувида.
Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳозирда Берлин Руминия ва Польша билан ғалла олиб чиқиш бўйича музокара ўтказмоқда.
Аввалроқ Украина буғдойи Руминия орқали олиб чиқилиши тўғрисида хабар берилганди.







