Еврокомиссия раиси: "Ифлос" энергиядан воз кечиш вақти келди
Урсула фон Дер Ляйен яшил энергетикага инвестицияларни кўпайтиришга чақирди.

Урсула фон Дер Ляйеннинг Европа давлатларини "ифлос" энергияга қайтмасликка чақирди. Бу ҳақда у Financial Times газетасига берган интервьюсида айтган.
Бундан олдин Австрия ва Германия кўмир ИЭСларидан қайта фойдаланиши маълум қилинганди. Нидерландия эса газ етишмовчилиги ортидан 2022-2024 йилларда бу каби электр станциялари фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилган.
"Биз бу инқироздан ортга, ифлос қазилма ёқилғиларига қайтиш учун эмас, олдинга ҳаракат сифатида фойдаланишимиз керак. Бу ўта нозик чегара ва ҳамон биз тўғри йўналишга тушишимиз номаълумлигича қолмоқда", — деган у.
Еврокомиссия раиси барча Европа давлатларини қайта тикланувчи энергия манбаларига инвестиция киритишга чақирган. Дер Ляйеннинг фикрича, бу нафақат иқлим учун фойдали, балки энергетик хавфсизлик ва мустақиллик учун зарур қадам ҳисобланади.
Аввалроқ Германия газ захираларини кўпайтириш учун катта маблағ ажратганди.







