АҚШ Исроил ва Саудия Арабистонини “яраштирмоқчи”
Байден июль ойидаги Яқин Шарққа ташрифи давомида бу масалани муҳокама қилади.

АҚШ администрацияси Исроил ва Саудия Арабистони муносабатларини нормаллаштиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ушбу ҳаракатлар Жозеф Байденнинг Яқин Шарққа июль ойидаги ташрифи олдидан амалга оширилмоқда. Жорий администрация Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг юмшатилиши курсини давом эттирмоқчи.
Axios билан суҳбатлашган манбалар Байден минтақага келгунча ҳеч қандай келишувга эришилмайди, аммо президент Саудия ва Исроил етакчилари билан унинг истиқоболларини муҳокама қилади.
Яна бир манбанинг сўзларига кўра, ҳар қандай дастурнинг амалга оширилиши узоқ истиқболли жараён бўлади. Ўз навбатида номи сир қолишини истаган Исроилнинг олий мартабали вакили Байден ташрифи пайтида Ар-Риёд билан муносабатларнинг жиддий олдинга сурилишини кутмаётганини айтган. Шу билан бирга Исроил самолётларининг Хитой ва Ҳиндистонга парвозлари вақтида Саудия ҳаво ҳудудидан учиб ўтиши бўйича келишувга эришиш мумкинлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Байден Яқин Шарққа ташрифи давомида Исроил ва қатор араб давлатларининг ҳаво-ҳужумига қарши ҳамда денгиз мудофааси тизимларини интеграциясини таклиф қилмоқчи.
АҚШ етакчиси 13-16 июль кунлари Исроил, Фаластин ва Саудия Арабистонига боради.
Аввалроқ Исроил АҚШ билан ҳаво-ҳужумига қарши мудофаа альянсини тузмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.







