Тошкентда юк машинаси ёниб кетди
Ҳодисага қисқа туташув сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқда “Айни дамда Эски ТошМИ яқинида HOWO юк машинаси ёнмоқда” сарлавҳаси ортида тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди.
Ҳодиса 25 июнь куни соат 23:10 ларда 1-Тошкент тиббиёт академияси қаршисида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Б. И. Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб “HOWO” (давлат рақам белгиси 80 B 443 NA) русумли юк машинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Cурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида иккита юк машинаси ўзаро тўқнашиб, ёниб кетганди. Оқибатда ҳайдовчилар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.








