Украина Россия билан қатор шартномалардан чиқиб кетди
Бу ядро соҳасига оид келишувлар эканлиги очиқланди.

Украина Россия билан ядро хавфсизлиги соҳасидаги қатор келишувларни бекор қилди. Бу ҳақда Украина давлат ядро инспекцияси хабар берди.
“РФнинг ҳарбий агрессияси туфайли ядрони тартибга солиш бўйича давлат инспекцияси ядро хавфсизлигига оид қатор халқаро шартномаларнинг амал қилинишини бекор қилади”, – дейилади инспекция тарқатган баёнотда.
Хусусан, ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда ахборот алмашиш ҳамда тартибга солишда ҳамкорлик бўйича келишувлар бекор қилинган.
Аввалроқ Россия Киевга ракета зарбалари бергани тўғрисида хабар берилганди.







