Макрон Зеленскийнинг таклифини қўллаб-қувватламади
У бунинг ҳуқуқий сабабларга кўра амалга ошириб бўлмаслигини айтган.

Франция президенти Эммануэль Макрон Россиянинг “терроризм ҳомийси” деб эълон қилинишига қарши чиқди. Бу ҳақда у “катта еттилик” саммитининг якуний матбуот анжуманида маълум қилди.
Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятига Москвани “терроризм ҳомийси” деб эълон қилишга чақирганди.
“Терроризм ҳомийси мақоми берилиши ҳақидаги масалага келсак, Франция ушбу методологияни қўллаб-қувватламайди, чунки биз ҳар доим юридик ёндашув билан ишлаймиз”, – деган Макрон.
Аввалроқ АҚШ Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишига шубҳа билдираётгани тўғрисида хабар берилганди.







