Австралия атом сувости кемаларини яратмоқчи
У 2040 йилга қадар флотга қабул қилинади.

Австралия 2023 йил мартига қадар ўз атом сувости кемалари қурилиши муддатларини эълон қилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ричард Марлз маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, атом сувости кемалари яратилиш бўйича режалар ва унинг батафсил йўл харитаси кейинги йил бошигача ишлаб чиқилади. Марлз AUKUS альянси яратилганда Австралия 18 ой давомида АҚШ ёки Британия сувости кемаларини яратиш технологияларини ўзлаштиришга келишиб олганини таъкидлаган.
Аввалроқ Тинч океани минтақасида янги иттифоқ тузилгани тўғрисида хабар берилганди.







