Жаҳон

Гутерриш: Нефть, газ ва кўмир учун ҳар дақиқада 11 миллион доллар ажратилади

БМТ бош котиби дунё давлатларни “яшил” энергетикага инвестиция киритишга чақирди.

Гутерриш: Нефть, газ ва кўмир учун ҳар дақиқада 11 миллион доллар ажратилади

 

Антониу Гуттериш қазиб олинадиган энергияга ажратиладиган инвестицияларнинг ўсишини танқид қилди. Бу ҳақда унинг Nikkei газетасига берган интервьюсида сўз боради.

 

“Россия-Украина можаросининг таъсири бутун дунёга тарқалаётган бир пайтда, айрим давлатлар нефть, газ, кўмирга миллиардлаб доллар маблағ ажратиб, энергетик инқироздан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бу иқлим ҳалокатини янада чуқурлаштиради”, – деган бош котиб.

 

“Қайта тикланадиган энергия манбалари бу иқлим ўзгаришини чеклаш ва энергетик хавфсизликка ягона жавоб ҳисобланади. Агар биз аввал ҳам бу йўналишга катта инвестиция жалб қилганимизда, қазиб олинадиган ёқилғининг беқарор бозорига қарам бўлмасдик. Инвесторлар ҳамон анъанавий энергия манбаларини қўллаб-қувватлайди, ҳукуматлар эса нефть, газ ва кўмирга миллиардлаб субсидия ажратади, бу ҳар бир дақиқада 11 миллион доллар дегани”, – деб қўшимча қилган Гутерриш.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ШҲТ давлатларини “яшил энергетика” масаласида бирга ҳаракат қилишга чақирганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.