АҚШ разведкаси: Барчаси Путинга боғлиқ
Россия ва Украинанинг келишувга эришиши имконияти баҳоланди

Ҳозирги босқичда Украина ва Россия ўртасида тинчлик шартномаси имзолашнинг имкони йўқ. Бу ҳақда АҚШ миллий разведкаси директори Эврил Хейнс маълум қилди.
Вашингтондаги форумда унга йил охирига қадар мавжуд позициялар сақлаб қолинган ҳолда тинчликка эришиш мумкинлиги эҳтимоли тўғрисида савол беришган.
“Разведка маълумотларига асосланиб айтадиган бўлсак, бу Путиннинг жорий вазиятни ғалаба деб ҳисоблашига боғлиқ. Фикримча, Россия томони вақтинчалик келишувга қисқа танаффус ва кучларни тиклаш мақсадида рози бўлиши мумкин”, – деган разведка раҳбари.
Шу билан бирга Хейнс Москва ўз мақсадларига эришишни истаса, стратегияни алмаштириши лозимлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Владимир Зеленский Россия Украина билан чекланиб қолмаслигини айтганди.







