Биз ҳали бор кучимизни кўрсатмадик — Лукашенко
Беларусь президенти Сергей Лавров билан учрашди.

Москва ва Минск ҳозирча НАТОнинг фаоллигига мос жавоб бергани йўқ. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
“Биз ярим қадамгина ташладик, улар эса учмоқда, машғулотлар ўтказмоқда. Нима учун улар (НАТО) ядро ҳақида кўп гапирмоқда? Бундан кўзланган мақсад — ядро бомбаларини самолётларга жойлаш ва ўзларига керакли ҳудудларга ташлаш. Шу сабабли биз ҳали бунга мос жавоб берганимиз йўқ”, – деган у Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда.
Лукашенконинг қўшимча қилишича, ҳозирда ядро омборлари Россияда бор, аммо Беларусда мавжуд эмас.
Аввалроқ НАТОнинг тезкор кучлари 2023 йилда 300 мингга етказилиши тўғрисида хабар берилганди.







