Германия Калининград масаласида Россия томонини олиб чиқди
18 июндан Литва Калининградга қатор товарлар транзитини тақиқлаб қўйганди.

Германия канцлери Олаф Шольц Россиянинг Калининград вилоятига товарлар транзитига қаршилик қилмасликка чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Канцлернинг фикрича, Болтиқ денгизи минтақасидаги кескинликни камайтириш зарур.
“Биз Россиянинг иккита қисмидаги ҳаракат билан иш олиб боришимиз зарурлигини инобатга олиш зарур”, – деган у НАТОнинг Мадрид саммитидаги чиқишида.
Сиёсатчи Калининград масаласида Москвага қарши санкцияларни истисно қилиниши зарурлигини айтган.
Маълумот ўрнида: 18 июндан бошлаб Литва ўз ҳудуди орқали Калининград вилоятига қатор товарлар транзитини тақиқлаб қўйди. Бу маҳсулотлар Европа Иттифоқи санкциялари остига тушган.
Аввалроқ Россия Литвага ультиматум эълон қилганди.







