Жаҳон

Россия Литвага ультиматум эълон қилди

Бу транзит масаласи билан боғлиқ.

Россия Литвага ультиматум эълон қилди

 

Россия Литвага Калининград вилоятига транзит масаласида ультиматум юборди. Унинг матни ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.

 

“Халқаро ҳуқуқий мажбуриятларини бузишга қаратилган Литва томонининг хатти-ҳаракатларини очиқ душманлик сифатида баҳолаймиз”, – дейилади баёнотда.

 

Унинг ҳуқуқий асоси сифатида 2002 йилда РФ ва Европа иттифоқининг Калининград вилояти ва Россиянинг қолган ҳудудлари ўртасида транзит тўғрисидаги қўшма баёноти келтирилган.

 

Ушбу норозилик нотаси тақдим этилиши учун Литванинг вақтинчалик ишончли вакили Виргиния Умбрасен ТИВга чақирилган ва унга кескин протест билдирилган.

 

Маълумот ўрнида: Литва темирйўллари 18 июндан бошлаб  Калининградга ЕИ санкциялари остига тушган товарлар транзити тақиқланиши ҳақида маълум қилди. Шу билан бирга 10 августга қадар ушбу минтақага нефть чекланмаган миқдорда олиб кирилиши мумкин.

 

Калининград вилояти Россиянинг анклав ҳудуди ҳисобланиб, у РФнинг асосий қисми билан ҳеч қандай қуруқлик чегарасига эга эмас.

 

Аввалроқ ЕИнинг айрим давлатлари Россия ташқи ишлар вазирининг Сербияга учиб ўтишига рухсат бермай, ўз ҳаво чегараларини ёпиб қўйганди.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"