Жаҳон

Латвия мажбурий ҳарбий хизмат тартибига қайтади

Мудофаа вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

Латвия мажбурий ҳарбий хизмат тартибига қайтади

 

Латвия яқин беш йилда умумий ҳарбий хизмат мажбурияти тартибини қайта тикламоқчи. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Артис Пабрикс маълум қилди.

 

“Латвия қуролли кучлар тизимида хизмат қилишнинг жорий тизими ўзини оқламайди. Шу сабабли яқин беш йилда мамлакатни ҳимоя қилиш хизмати пайдо бўлиши керак. У дастлаб ихтиёрий, кейинчалик мажбурий бўлади”, – деган вазир.

 

Латвия мудофаа вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга олишни бошлайди. 2028 йилдан бу тўлиқ мажбурий тизимга ўтиши режалаштирилмоқда.

 

Мамлакатда 2006 йилда мажбурий чақирув тартиби бекор қилинганди.

 

Аввалроқ Россия Калининград масаласида Литвага ультиматум эълон қилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Латвия мажбурий ҳарбий хизмат тартибига қайтади | Zamon.uz