Лавров туфайли G20 ТИВ раҳбарлари йиғилишида суратга тушиш маросими бекор қилинди
Айрим давлатлар Россия ташқи ишлар вазири билан расмга тушишни истамаган.

G20 давлатларининг ташқи ишлар вазирлари учрашувида анъанавий суратга тушиш маросими ўтказилмайди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Бунга АҚШ ва бошқа қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларининг Россия бош дипломати Сергей Лавров билан суратга тушишни истамаслиги сабаб бўлган.
“Катта йигирматалик” ташқи ишлар вазирларининг бу йилги йиғилиши Балида бўлиб ўтмоқда. Бундан олдин “катта еттилик” давлатлари делегациялари вазирлар йиғилишидан олдин уюштирилган кечки зиёфатда қатнашмаган эди. Бунга ҳам уларнинг Лавров билан учрашишни истамаслиги сабаб бўлган.
Аввалроқ айрим Европа давлатлари Лавровнинг самолётини Сербияга ўтказмаганди.







